Андижонда 138 та маҳалланинг ички йўллари таъмирланди

13:40 29 Январь 2025 Жамият
153 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида 2024 йилда 1520 километр масофадан иборат йўл, 9 та кўприк таъмирланиб, пиёда ва автомобиллар учун қулай шароит яратилди. Бу ҳақида вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

— Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш йўналишида белгиланган ишлар юз фоизга бажарилди, — дейди бош бошқарма муҳандиси Нодирбек Комилов. — Шунингдек, 138 та маҳалладаги ички йўлларни асфальтлаш орқали 75 минг нафардан зиёд аҳолига қулайлик яратилди ва транспортларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.

Айни пайтда вилоятда 13 минг 427 километр узунликдаги автомобиль йўли бўлиб, шундан 3 минг 824 километри таъмирталаб ҳолатда. Ҳозир белгиланган манзилларда йўлни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?