Андижон вилоятида имконияти чекланган сайловчилар овоз бериши учун барча имкониятлар яратилган
Фото: “Халқ сўзи”
Айни пайтда вилоятдаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда. Бунинг учун 928 та сайлов участкасида 1 миллион 684 минг 822 нафар сайловчи учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби биносида фаолият кўрсатаётган 51-сайлов участкасида 1 минг 587 нафар фуқаронинг овоз бериши кўзда тутилган.
— Сайлов участкамиз ҳудудида истиқомат қилувчи 15 нафар фуқаро яшаш жойида бўлиш имкониятига эга эмаслиги учун муддатидан олдин овоз беришди, — дейди сайлов участка комиссияси раиси Нозимахон Холбобоева. — Имконияти чекланган 21 нафар ҳамюртимиз эса кўчма овоз бериш қутилари орқали жараёндаги иштироки таъминланди. Фуқароларимиз муҳим сиёсий жараёнга бефарқ эмаслар. Буни овоз бериш уюшқоқлик билан давом этаётгани мисолида яққол кузатиш мумкин.
Ушбу сайлов округида 26 нафар йигит-қиз бугун илк бор конституцион ҳуқуқидан фойдаланмоқдалар. Улардан бири Муҳаммадали Нўмонов билан сайлов участкасида суҳбатлашдик.
— Ҳаяжоним ниҳоятда чексиз, — дейди у. — Сабаби, Президент сайловида илк бор иштирок этмоқдаман. Менинг ҳам овозим юрт тақдирига дахлдор эканлигидан жуда мамнунман. Муносиб номзодга овоз бердим, деб умид қиламан.
Айтиш жоиз, вилоятда 22 минг 507 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган бўлса, 7 минг 911 нафари сайловда илк бор иштирок этмоқда. Имконияти чекланган 8 минг 571 нафар сайловчининг овоз бериш жараёнидаги иштирокини таъминлаш учун кўчма қутилардан фойдаланиляпти.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг