Андижон тўқимачилик маҳсулотлари – жаҳон бозорида
Андижонда тўқимачилик саноати тез суръатлар билан ривожланаётгани эътироф этилмоқда. Маҳсулотлар сифат даражаси ва бежиримлиги бўйича юқори натижаларга эришиляпти. Бу эса АҚШнинг Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрида янги савдо уйининг иш бошлашига сабаб бўлди.
— Андижонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юз фоиз пахта толасидан тайёрланиб, юқори сифатга эгалиги билан аҳамиятли, — дейди АҚШда истиқомат қилувчи Фаррухбек Иброҳимов. — Улар нафақат мукаммал дизайн ва қулайлиги, балки жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган барча хусусиятлари билан ҳам харидорларни ўзига жалб этмоқда. Шу жиҳатдан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда тобора катта талабга эга бўлиб бормоқда.

Сент-Луис шаҳрида очилган савдо уйи тантанали равишда фаолият бошлади. Маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, “ITF Group LLC” ижрочи директори Саидазим Бурхонхўжаев, тадбиркорлар ҳамда тўқимачилик саноати вакиллари иштирок этди. Савдо уйи Андижон маҳсулотларини кенг тарғиб этиш билан бирга, маҳаллий ва халқаро харидорлар учун доимий савдо майдони вазифасини ҳам бажаради.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг