Андижон шаҳрида 1,5 миллиард сўмлик «свет» ўғирланди

11:50 19 Апрель 2025 Жамият
301 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширув давомида ЯТТ «Х.Ё.» Андижон шаҳри, «Пахтакор» МФЙ ҳудудидаги «Тс.» МЧЖга тегишли бинода «Suxariki kiriyeshki» маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олганлиги фош этилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида, жами 1,5 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?