Амалия Сулаймонова Кореядаги турнирда олтин медалга сазовор бўлди

Уч нафар ёш фигурали учувчиларимиз Корея Республикасида ташкил этилган «Орзу дастури» (Dream Program) лойиҳасида қатнашаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз мазкур дастурдаги иштирокларини якунлашди.
13-17 ёшли қишки спорт турлари атлетлари учун ўтказилган тадбир давомида ёш спортчиларимиз улкан тажрибага эга бўлишди.
Аҳамиятлиси, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Амалия Сулаймонова тадбир доирасида ўтказилган ўзига хос мусобақада биринчи ўринни қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Мазкур лойиҳада жаҳоннинг 25 мамлакатидан ташриф буюрган 130 нафарга яқин ёш атлетлар иштирок этганлигини таъкидлаш ўринли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг