Амалий ҳаракатга чорлаган тарғибот

11:40 19 Ноябрь 2021 Жамият
635 0

Фото: "Халқ сўзи"

Саломатлик ва соғлом ҳаёт - бебаҳо бойлик, бу бойликни асраш эса, аввало, ўзимизга, турмуш тарзимизга бевосита боғлиқ. Шунинг билан бирга айни мавзуни вақти-вақти билан жамиятда тарғибот қилиш амалий заруратдир. Ҳудудларда ўтказилаётган “Саломатлик учун 5000 қадам” лойиҳаси замиридаги мақсад ҳам шу аслида.

Андижон вилоятида лойиҳа доирасидаги тадбирларда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз қамраб олинмоқда. Хусусан, Олтинкўл туманида бўлиб ўтган марафонда ҳам юзлаб иштирокчилар нафақат беш минг қадам пиёда юрдилар, балки спортнинг ўнлаб турлари бўйича ташкил этилган мусобақаларда ҳам иштирок этдилар.

-Ёшим 72 да ,- дейди “Маслаҳат” МФЙда истиқомат қилувчи Омина опа Салимова. –Юрагимда толиқиш бор эди. Ҳолсизланар эдим, пиёда озгина юрсам, нафас олишга қийналиб қолардим. Шифокорларнинг маслаҳати билан ҳар тонг намоздан кейин маълум масофани пиёда босиб ўтишни одат қилдим. Ҳозир соғлигимдан шикоятим йўқ. Анча-мунча ёшлар билан бемалол беллаша оламан. Маслаҳатим, пиёда кўпроқ юринглар.

Бутун жаҳонга ўз ҳукмини ўтказаётган пандемия жисмоний ҳаракат биз учун нечоғли аҳамиятли эканлигини яна бир бор эслатди. Шундай экан, соғлом ҳаётда яшашни истаган одам борки, ҳаракатда бўлмоғи мақсадга мувофиқ.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер