Аллергология марказида қандай инновацион диагностика ва даволаш усуллари йўлга қўйилди?
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикованинг айтишича, дунёда аллергик касалликларнинг ўта оғир кечувчи янги турлари кўпаймоқда. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам ҳаракатлик каби қатор омиллар билан боғлиқ.
"Марказимиз ана шундай хасталикларни профилактика ва диагностика қилиш ҳамда даволашга ихтисослаштирилган. Беморлар учун 45 ўринли стационар, консультатив ташхис қўйиш поликлиникамиз, аллергология, лаборатория, физиотерапия бўлимлари, “астма ва аллергия мактаби” фаолият кўрсатмоқда.
Бу ерда биокимёвий, клиник ва иммунологик лаборатория синовлари ўтказиляпти. Ўз навбатида, илмий тадқиқотлар олиб бориляпти.
Ўтган йили қонда бир вақтнинг ўзида 90 турдаги аллергенга нисбатан махсус ва умумий иммуноглобулинларни аниқлаш имконини берувчи “PROTIA Allerqy-Q90” — ИФА мультиплекс диагностик текширув усулини йўлга қўйдик.
Теридан олинган материаллардан “Demodex folliculonum” ва қўтир қаначаларини аниқлаш усулларини жорий қилдик.
Бундан ташқари, Италияда ишлаб чиқарилган “Alisei” диагностика автомат анализаторидан фойдаланяпмиз. У орқали энг илғор деб ҳисобланган “in vitro” усулида бир пайтнинг ўзида 200 дан ортиқ аллергенларни аниқлаш имконияти мавжуд.
Муҳими, текширувлар учун ёш чекловлари йўқ. Уни исталган пайтда ўтказса бўлади. Турли дори воситалари таъсири тест натижаларига тўсқинлик қилмайди.
Замонавий диагностика ва даволаш усуллари ҳудудларда ҳам амалиётга кенг татбиқ этилмоқда.
Хусусан, Нукус шаҳрида атопик синдромни эрта аниқлаш, ташхислаш усулларини жорий этиш лойиҳаси рўёбга чиқарилиб, “Аллергия ва астма” мактаблари ташкил этилди.
Шунингдек, марказимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва Нукус шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникасида илк бор ташқи нафас тизимига аллергенлар таъсирини провакация, яъни аллергенлар юборилганда бронхоспазмни юзага келтириш орқали текшириш усули йўлга қўйилди.
Келгусида бундай янгиликларни бошқа ҳудудларда оммалаштиришни мақсад қилганмиз" дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг