Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишга хизмат қиладиган қонун кўриб чиқилди
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишга, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланиши соҳасидаги давлат назоратини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг фаолияти такомиллаштирилганлиги муносабати билан унинг ваколатларини қонун ҳужжатларида аниқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Шунинг учун мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунларга ушбу Инспекциянинг ваколатларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзгартиришларга мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятига берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлашнинг муддати белгиланмоқда.
Қонун билан юридик шахслар томонидан пиво ва пиво ичимликларининг улгуржи савдосига доир фаолияти ваколатли органга хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолият ваколатли органга, чакана савдосига доир фаолият эса солиқ органига хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Қонун алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини жорий этишга қаратилган. Маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилишига, бизнесни юритиш учун соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўлланилишига хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг