Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш — «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг устувор вазифаларидан биридир
Архив сурат
Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, айни шу тамойил асосида кўрилаётган чора-тадбирлар, кейинги тўрт-беш йил ичида қишлоғу овулларгача, хонадонларгача кириб бормоқда.
Президентимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, банк-молия бозорида рўй бераётган шиддатли ўзгаришлар, аҳоли билан ишлашда банк ходимларидан энди кабинетда, компьютер қаршисида ўтириб, қандайдир ҳисоб-китобларни олиб борувчи ходим эмас, балки юксак муомала маданиятига эга, мижоз билан юқори савияда ишлай оладиган тажрибаси етарли, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларига малакали жавоб бера оладиган етук мутахассис бўлишини тақозо этмоқда.
Бугунги кунда банкимизнинг 2025 йилгача бўлган ривожланиш Стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу Стратегияда банкимизни тадбиркорлик субъектининг ҳақиқий бизнес ҳамкорига айлантириш орқали банк хизматлари бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш ва бу орқали замонавий рақамли тижорат банкка айлантириш кўзда тутилган.
Банкимизни рақамли тижорат банкига трансформация қилиш жараёнида инсон омилини қисқаришига эришилиб, ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлаётган мурожаатларни кескин камайишига олиб келади.
Хусусан, банкни трансформация қилиш жараёнида аҳолининг мурожаатларини тезкор қабул қилиш, уларга банк хизматлари бўйича етарли маълумотлар бериш ва юзага келган муаммоларни реал вақт режимида ҳал этиш муҳим ҳисобланиб, шу мақсадда “Call-марказ» фаолияти йўлга қўйилди.
Банкка келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили, энг кўп мурожаатлар кредит ажратиш амалиётлари билан боғлиқлигини кўрсатади.
Шунга мувофиқ, энг аввало кредит ажратиш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш орқали инсон омилини чеклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бугунги кунда жисмоний шахсларни кредит аризаларини скоринг модели асосида тезкор ва сифатли ўрганиш, мустақил қарор қабул қилиш мақсадида, банкда кредит ва унга тенглаштирилган амалиётлар андеррайтинг хизмати орқали автоматик равишда амалга ошириш йўлга қўйилди.
Шунингдек, бюрократик ва сансоларлик ҳолатларини бартараф этиш ва тезкор сифатли банк хизматларини кўрсатиш мақсадида банкнинг мобил иловалари (жисмоний шахслар учун MKB Mobile, юридик шахслар учун MKB Mobile Business) янгиланган версиялари ишга туширилди.
Ушбу мобил иловалар орқали жисмоний ва юридик шахслар учун онлайн режимида кредитлар ажратиш имконияти мавжуд бўлиб, турғун савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга 1 йил муддатга, жисмоний шахсларга 3 ой муддатга бўлган онлайн револьвер кредитлар ажратилмоқда.
Бундан ташқари, мобил илова орқали онлайн режимида уйда туриб, телефон орқали уяли алоқа операторларига, интернет провайдер ва рақамли телевидениега, коммунал хизматларга, бюджетга тўлов қилиш;
- банкимиз томонидан ажратилган кредитларни сўндириш;
- ҳисобрақам ҳолатини кўриш ва текшириш;
- омонат қўйиш, омонат қолдиқлари ва унга ёзилаётган фоизларни кўриш;
- картадан картага пул ўтказиш, карта кирим-чиқимини мониторинг қилиб бориш, “Uzcard” ва “Humo” карталарини блокка қўйиш ва блокдан чиқариш, “HumoPay” хизмати орқали (Android смартфонларда) “Humo” карталаридан контактсиз тўловларни бажариш, оилавий карталарга лимит қўйиш;
- конверсия операциялари, валюта курсларини билиб туриш, халқаро пул ўтказмаси орқали келган пул маблағларини пластик картага банкка ташриф буюрмасдан қабул қилиш хизматлари мавжуд.
Бундан ташқари, банкимиз Бош офисида ва қуйи бўғин филиалларида жисмоний ва юридик шахсларни раҳбарият ва тегишли масъуллар томонидан ҳар куни қабул қилиш ташкил этилган.
Шу билан бирга, Раҳбарият, шунингдек, филиал раҳбарлари Сектор раҳбарлари билан биргаликда «маҳаллабай» ва «пастдан юқорига» тамойили асосида ишлаш йўлга қўйилган.
Аҳолининг муаммоларини тинглаш ва жойида узил-кесил ҳал қилиш мақсадида бевосита аҳоли яшаш пунктларида, маҳаллаларда учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Бу борада, «Маҳаллабай» ва «фуқаробай» ишлаш тизими асосида ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилишни йўлга қўювчи «Банк агенти» тизими яратилган. Бугунги кунда, «Маҳаллабай» тизими асосида 696 нафар Банк Агентлари фаолияти йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, микромолиявий хизматлар турлари, тарифлари, онлайн режимда фойдаланиш йўллари тўғрисида аҳолини мунтазам хабардор қилиш ҳамда кредит турлари, банк омонатлари ва бошқа банк хизматлари тўғрисида буклетлар, брошюралар кенг омма эътиборига ҳавола этилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоятларини тезкор қабул қилиб ва улар ечими юзасидан чоралар кўриш мақсадида «Ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳукумат томонидан бириктирилган туманларда уйма-уй юриш орқали, банк хизматларини таклиф қилиниши натижасида минглаб оилалар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва доимий даромад манбаини шакллантириш имкониятига эга бўлдилар.
Президентимизнинг ташаббуслари билан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ташкил қилиниб, мазкур «дафтар»ларга киритилган фуқаролар билан ишлаш тизими яратилган.
Мисол учун, Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Тошрабод маҳалла фуқаролар йиғини, Қорахоний қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Ҳомитов «Темир дафтар»га киритилган бўлиб, чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит ажратилишини сўраб мурожаат қилган.
Мазкур фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан 24,1 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, натижада фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Чархин маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.Ибодуллаева «Аёллар дафтари»га киритилган бўлиб, паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилди.
Фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, 1,5 йил муддатга, броллер етиштириш билан шуғулланиш мақсадида 1000 бош жўжа олиш учун, 18 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, ўзининг доимий бандлигини таъминлади.
Яна бир мисол, банкимизга бириктирилган Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш уларнинг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида фуқаролар билан суҳбатлашиш мобайнида «Ёшлар дафтари»га киритилган Яккатут маҳалласи, 26-уй, 14-хонадонда яшовчи фуқаро С.Омонова тадбиркорлик қилиш истагини билдирган.
Шундан сўнг фуқарога тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 25,4 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда фуқаро ўз даромадига эга бўлди.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Лекин бугунги кунда мурожаатлар билан ишлаш борасида қилинган ишларни ҳали етарли деб бўлмайди.
Келгусида ҳам мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан ўзгартириш мақсадида, аҳолимиз учун микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жараёнини янада соддалаштириш, банк хизмати кўрсатиш маданиятини янада юксалтириш ва фуқароларимизнинг банк хизматларидан қониқиш даражасини янада ошириш, сектор раҳбарлари билан биргаликда «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш тадбирлари узлуксиз давом эттирилади.
Рустам СУЛАЙМОНОВ, «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг