Аҳоли мурожаати сенатор томонидан ижобий ҳал қилинди
Жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва ҳал этиш, сайловчиларнинг мурожаатларини эшитиш ва уларга ечим топиш халқ вакилларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов ўзи Избоскан тумани Кенгаши халқ депутати этиб сайланган 16-Янгиқишлоқ сайлов округида аҳоли билан учрашди.
Мулоқот давомида "Гудур" ва "Тошлоқ" маҳаллалари аҳолиси суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказилиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш масаласини кўтарган эди.
Мазкур мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилди ҳамда Избоскан туманига ажратилган 7 та машина пропан газ баллонларига яна қўшимча 7 та машина газ баллонлари етказилишига эришилди.
Шу билан бирга "Гудур" маҳалласининг М.Улуғбек, Тароват, Ҳидоят кўчаларини кесиб ўтувчи катта йўлнинг 6 км қисмини асфальтлаш бўйича ҳам мурожаат келиб тушган эди. Бу масала мутасаддилар билан бирга атрофлича ўрганилиб, ҳозирги вақтда йўлнинг катта қисми текисланди ҳамда шағал ётқизиш ишлари амалга оширилган.
Мутахассисларнинг кўрсатмаларига биноан ҳозир қишли-қировли кунлар бўлгани учун асфальтлаш ишлари баҳор-ёз ойларида бажарилиши режалаштирилган.
Сенаторларнинг жойларда сайловчилар ва аҳоли мурожаатларини қонун доирасида ижобий ҳал қилиш ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг