Аҳоли 10 ойда 10 млрд. сўмдан зиёд электр токини сотди

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 6 536 нафар қуёш панеллари ўрнатган фуқарога субсидия тўлаб берилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Электр тармоқларига ўтказилган 10,56 млн кВт/соат қуёш энергияси учун ажратилган тўловлар миқдори 10,56 млрд сўмни ташкил этди. Шундан 5,75 млрд сўми август-октябрь ойларига тўғри келади.
Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилоятига тўғри келади — 2,4 млрд сўм. Ундан кейинги ўринларда 1,7 млрд сўм билан Қорақалпоғистон ҳамда 1,4 млрд сўм билан Тошкент шаҳри турибди.
Қуёш панелларини ўрнатиб, электр энергияси ишлаб чиқарган фуқаролар субсидияни “Soliq” мобил иловасининг “Кешбек ва имтиёзлар” хизматининг “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия олишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг