Афсонавий спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи юртимизга ташриф буюрди

22:18 01 Ноябрь 2020 Спорт
1497 0

Хавьер Мендес. Бу мураббийга ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак. Шу кунларда ММА оламида энг муваффақиятли ва энг номдор мураббий юртимизга ташриф билан бўлиб турибди. Бугун тажрибали мураббий «Бефит про» спорт клубида бўлиб, у ерда юртимизнинг кўзга кўринган ва иқтидорли таэквондо, дзюдо ва бокс бўйича маҳоратли спортчилар ҳамда уларнинг устозлари билан учрашди. Дўстона тарзда ташкил этилган учрашув давомида спортчи ва мураббийларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берган Хавер Мендес эндиликда Ўзбекистон заминидан ҳам UFC бўйича Жаҳон чемпионлари камол топишига ишонч билдирди.

Учрашув сўнггида энг яхши савол эгалларига Мендес ўз дасхати туширилган қўлқопларни тақдим этди. Икки соат давом этган савол-жавобдан сўнг мураббий аралаш жанг санъатлари бўйича асосий таркиб вакилларига маҳорат сабоқларини ўтказиб юртимизда бокс, дзюдо, спорт курашлари. таэквондо каби бир қатор турлар бўйича ҳар томонлама мукаммал салоҳиятга эга бўлган якка кураш усталарининг борлигидан мамнун эканлигини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси 2019 йил расман иш бошлаган ва бугунги унда ушбу ассоциация аъзолари ММА бўйича турли нуфуздаги мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

Маълумот ўрнида: Хавьер АКА (American Kickboxing Academy) мураббийи ва унинг шогирдларидан Ҳабиб Нурмагомедов, Даниэл Корме, Люк Рокхолд, Кейн Веласкес, Фрэнк Шемрок UFC бўйича чемпионлик камарига эга бўлишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер