Афғонистонда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 нафардан ошди

Афғонистоннинг шарқий Кунар ва Нангарҳор вилоятларида кеча тунда юз берган зилзила оқибатида камида 622 киши ҳалок бўлди, 1500 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда «Толибон» ҳукумати Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, «Reuters» хабар берди.
Расмийларга кўра, Кунарда 610, Нангарҳорда эса 12 киши ҳалок бўлган. Зилзила Кунарнинг учта қишлоғини бутунлай вайрон қилган, яна кўплаб ҳудудларда катта вайронгарчиликларга собаб бўлган.
Ҳозирга қадар Нангарҳор аэропортидан Кунар вилоятига 35 та парвоз амалга оширилган ва 335 нафар жароҳатланган Нангарҳор минтақавий шифохонасига етказилган. Қидирув-қутқарув ишлари ишлари давом эттирилмоқда. «Толибон» Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Матен Қаниенинг маълум қилишича, ҳозирда жараёнларни тезлаштириш учун тегишли қутқарув гуруҳлари сафарбар этилган.
Айтиш жоиз, минтақада сўнгги йилларда тўсатдан содир бўлувчи табиий офатлар юзлаб инсонларни ҳалок қилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг июнидаги 6,1 магнитудали зилзилада ҳам камида 1 минг киши ҳалок бўлган эди. Шунингдек, 2023 йил 7 октябрда юз берган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида 4 минг киши ҳалок бўлган. Бироқ БМТ маълумотига кўра, бу рақамлар 1,5 минг кишини ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг