Афғонистонда кучли зилзила: 250 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 500 нафарга яқини яраланди
Кеча, 31 август куни тунда, соат 23:47 да Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғлигида 6,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири — «Tolonews» хабар берди.
Кунар вилоятида юз берган кучли ер қимирлаши оқибатида тахминан 250 киши ҳалок бўлди, яна 500 нафарга яқини жароҳат олган. Табиий офатдан энг кўп жабр кўрган ҳудудлар қаторидан Нургал, Савкай, Ватапур, Маногай ва Чапа Дара туманлари қайд этилмоқда. Бир нечта қишлоқлар кўчки остида қолгани, ҳали ҳам юзлаб одамлар қутқарувчилар томонидан қидирилаётгани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, қутқарув ишлари ҳозирда ҳам давом этмоқда. Афғонистон Мудофаа, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларига қарашли гуруҳлар ҳудудга етказилган. Жароҳатланганлар эса ҳаво транспорти орқали Нангарҳор минтақавий шифохонасига олиб кетилмоқда.

«Толибон» ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид маҳаллий расмийларга мавжуд барча имкониятларни ишга солиб, аҳолини қутқариш ишларини тезлаштириш топшириғи берилганини маълум қилди.
АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Жалолобод шаҳри яқинида қайд этилган. Дастлабки силкиниш 6,0 баллга тенг бўлган, шундан сўнг 5,2 ва 4,7 баллик иккита кучсизроқ афтершок кузатилган.

Зилзила нафақат Кунарда, балки Нангарҳор ва Лагмон вилоятларида ҳам талафотларга сабаб бўлган. Шунингдек, силкинишлар пойтахт Кобулда ва Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва ҳудудида ҳам сезилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг