Адиблар хиёбонида Бердақ ҳақидаги фильм премьераси бўлиб ўтди

22:51 10 Сентябр 2021 Маданият
1227 0

Бугун Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Тошкент педиатрия институти ва «Қорақалпоқфилм» киностудияси томонидан суратга олинган «Аму соҳили куйчиси» ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур фильм Қорақалпоғистон халқ шоири Бердақ ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинган. «Халқ юраги» туркум фильмларидан бири.

Сценарий муаллифи Кенгесбай Каримов, режиссёр Бектилеу Низаматдинов, оператор Асенбай Асқаров, картина директори Бахтияр Мадияров.

Куни кеча Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилганди. Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлпон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?