Абул Муин Насафий зиёратгоҳидаги ўн асрлик тут дарахти ҳамон мева беради

Фото: Халқ сўзи
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қарши туманидаги Абул Муин Насафий мақбараси обод масканга айлантирилди, буюк олим асарлари таржима қилиниб, халқимизга етказилди. Айни пайтда Қашқадарёдаги энг чиройли ва шинам гўшалардан бири саналган ушбу қадамжодан зиёратчиларнинг қадами узилмаяпти.
Диққатга сазавор томони шундаки, зиёратгоҳда XI асрда ўтқазилган тут дарахти мавжуд бўлиб, ҳали ҳам одамлар мевасидан баҳраманд бўлишмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ва тарихчи олимлар Абу Муин Насафий зиёратгоҳида бўлиб, XI асрда экилган қадимий тут дарахтини кўздан кечиришди.
— Неча-неча асрларни кўрган бу тут дарахти ерга чуқур томир отган, — дейди зиёратгоҳ агрономи Баҳодир Жўраев. — Аммо биз қадимий бу тутни ташқи таъсирлардан, касалликлардан асраш бўйича иш олиб боряпмиз. Зиёратчилар ва туристларнинг қадимий дарахтга қизиқиши юқори эканини ҳам таъкидламоқ жоиз.
Тарихчилар ҳамда мутахассис экологлар зиёратгоҳ ходимларига ноёб тут дарахтини муҳофаза қилиш, ушбу ёдгорликларни яхши парваришлаш ҳамда хавф-хатарлардан асраш ҳақида зарур тавсияларни берди.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг