Аббосбек Файзуллаев Элдор Шомуродовнинг жамоадошига айланди

17:14 21 Июль 2025 Спорт
392 0

ЦСКА клубининг ўзбекистонлик футболчиси Аббосбек Файзуллаев Истанбулнинг «Башакшеҳир» клубига ўтди. Бу ҳақда «Sport-Exspress» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг трансфер суммаси 7,5 миллион еврони ташкил этади. Туркия клуби 21 ёшли футболчи учун тўловни ЦСКАʼга бир марталик тўлиқ тўлов шаклида амалга оширган.

Футболчи яқин кунларда Туркияга учиб боради ҳамда тиббий кўрикдан ўтиб, «Башакшеҳир» билан шартнома имзолайди. Бироқ футболчи истанбулликлар билан неча йиллик битим имзолаши маълум эмас.

Мазкур трансфер амалга ошадиган бўлса, «Башакшеҳир» сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони икки нафарга етади. Аввалроқ Истанбул клуби «Рома»дан Элдор Шомуродовни ижарага олганди.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи Москва клубига 2023 йил ёзида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасидан 500 минг евро эвазига кўчиб ўтганди. Файзуллаевнинг ЦСКА билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. 21 ёшли футболчи жорий мавсум 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 7 та голли узатмани ёзиб қўйди. Шунингдек, Аббосбек «армиячилар» билан Россия Кубоги ва суперкубогини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?