9 октябрь – Бутунжаҳон почта куни

Ғ. ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Швейцария пойтахти Берн шаҳрида 1874 йил 9 октябрь куни Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ) ташкил топган. Ушбу халқаро ташкилотнинг 1969 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги Конгрессида 9 октябрь — Бутунжаҳон почта куни деб расман эълон қилинган.
1994 йили Ўзбекистон Республикаси Бутунжаҳон почта иттифоқига тўла ҳуқуқли аъзо давлат сифатида қабул қилиниб, бугунги кунда дунёнинг деярли барча давлатлари билан халқаро почта алмашинувларини амалга ошириб келади.
Халқаро тажрибаларга таяниб «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси тармоқларини модернизациялаш, хизмат турлари доирасини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда объектларда почта алоқаси хизматларини кўрсатмоқда.
Хусусан, «Ўзбекистон почтаси» АЖ Қорақалпоғистон филиалида ҳам юзлаб ходимлар почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш, хат ва ҳужжатларни ҳамда даврий нашрларни етказиб беришда фидойилик билан хизмат қилаётир.
—Байрам ва муҳим саналарда бизнинг ишимиз янада қизғин бўлади, — дейди Нукус шаҳри почта алоқа тармоғининг алмашиш бўлими бошлиғи Генжабай Султанов. — Деярли ҳар куни, агарда газеталар шанба ва якшанба кунлари ҳам чоп этилса, ўша кунлари ҳам аэропортдан босма нашрларни қабул қилиб, шу ерда шаҳар ва туманлар кесимида тақсимлаб, шу куннинг ўзида туманларга жўнатмалар етказилади. Бўлимимизда 14 нафар ходим ишлаётган бўлса, жўнатмаларни манзилига етказишда 5 та автотранспорт воситалари хизматидан самарали фойдаланиб келмоқдамиз.
Қорақалпоғистондаги туманлар оралиғи, умуман масофалар олислиги, шунингдек, эски хизмат машиналари жўнатмаларни манзилига етказиш вақтини маълум даражада оширар эди. Кейинги вақтларда жўнатмаларни етказиш учун 4 та янги замонавий «Volkswagen» автотранспорти ажратилди.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Қорақалпоғистон филиали Нукус шаҳри почта алоқа тармоғи алмашиш бўлимининг туманлараро почта кузатувчилари Махмуд Калбаев, Анвар Аллаяров ва Садатдийн Бекимбетовларнинг кундалик нашрларни, хусусан, «Халқ сўзи» газетасининг туманлардаги муштарийларга ўз вақтида етиб боришида хизматлари катта бўлаётир.
Биз почта хизматларида ишловчи барча ходимларни 9 октябрь – Бутунжаҳон почта куни билан самимий қутлаймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг