9 ойда Омбудсман номига руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилгани масаласида 143 та шикоят келиб тушди

14:24 10 Ноябрь 2022 Жамият
455 0

Бу ҳақда АОКАда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 297 та мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ташрифларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган 4500 дан ортиқ шахс билан жамоавий ва 2605 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

2022 йилнинг 9 ойида Омбудсманга ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва адвокатларидан 2 476 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 582 тасида суд ҳукмидан, 443 тасида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан шикоят қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?