9 минг қути «Milano» Департаментнинг қўлига тушди
Фото: Иллустратив
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни ушлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.М. ушланган.
Қайд этилишича, фуқаро М.М. «Мамай» МФЙ ҳудудидаги хонадонида фуқаролар Э.О., А.Т. ва Б.Р томонидан қўшни давлатлардан олиб келинган 9 минг қути «Milano» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби яна бир ҳолат Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинган. Хабар қилинишича, фуқаро К.М. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан «Бешбулоқ» МФЙ ҳудудида савдо дўкони ташкил этган.
Шунингдек, у фуқаро Ф.Х.га 4 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 900 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 40 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 28,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.С., Б.Н. ва О.Х.лар харидор С.К.га 1000 қути акциз маркасиз «Esse Change» номли тамаки маҳсулотини 40 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, «Авиценна» номли миллий бренд яратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг