«Авиценна» номли миллий бренд яратилади. У қайси соҳани қамраб олади?

09:41 26 Сентябр 2024 Сиёсат
1571 0

Фото: Президент Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Хабар қилинишича, қарорга мувофиқ, «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» («Medical service hospitality») дастури амалга оширилади. Шунингдек, бу орқали «Авиценна» номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади

Бундан ташқари, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилиниши, консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади. Қайд этилишича, тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади.

Маълум қилинишича, 2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилиниши ҳам қарор билан белгилаб қўйилган.

Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?