8-10 ноябрь кунлари Тошкентга юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши, айрим кўчаларда эса ҳаракат чекланади
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Жорий йилнинг 8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтимизда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан маълум қилинди.
"Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
Ҳурматли юртдошлар, саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли Водийдан Воҳага ҳамда Воҳадан Водийга ҳаракатланиш 4П-12 автомагистраль йўли орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.
Бундан ташқари, 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Жумладан,
1. Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Шота Руставели чорраҳасигача;
2. Нукус — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
3. Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
4. Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
5. Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
6. Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
7. Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
8. Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
Эслатиб ўтамиз, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар, шу кунлардан йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Сизлардан, юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!", сўраймиз дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг