7та тўсиқдан ўтган сохта абитуриент, ноёб телефон. Тест имтиҳонларида аниқланган дастлабки қаллобликлар (видео)
Имтиҳонларнинг биринчи куниданоқ, “уддабурон” абитуриентларнинг айрим хатти-ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эътиборини тортди. Бу ҳақда Бош прокуратура томонидан тайёрланган лавҳада кўрсатиб ўтилган.
179 нафар абитуриент тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган ҳудудга телефон ва шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 76 нафари эса бино ичида шпаргалкадан фойдалангани туфайли тест синовларидан четлаштирилди. Хуллас, бир кунда 255 нафар йигит-қиз ўзларининг қинғир ишлари оқибатида шу йил талаба бўлиш имкониятидан маҳрум бўлишди.
Абитуриентларнинг имтиҳон жараёнида фойдаланмоқчи бўлган қурилмалари бу йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” эканлигини яна бир бор ёдимизга солиб қўйди. Замонавий қулоқчинлардан фойдаланмоқчи бўлган абитуриентлар кузатув камералари орқали аниқланган.
Бош Прокуратура маълумотига кўра, текширув ўтказиш мобайнида паспорт сохталаштирган шахслар ҳам аниқланган. 24 ёшли Ж.Ф. бир эмас, 3та олийгоҳга қалбаки ҳужжат топшириб, пул ишлаб олишни ният қилганди.
“Асл паспорт эгасининг юзига мослаб, дазмолдан фойдаланган ҳолда ўз суратимни жойлаштирдим. Бу ҳужжатлар имтиҳонга қадар тайёрлаб қўйилганди. Назорат кучли бўлишига қарамай, еттита текширувдан ўта олдим. Ҳар томонни ўйлаш зарур эди. Мабодо қўлга тушиб қолсам менга тегишли бўлган буюмлар мусодара бўлиб кетмаслиги учун, ҳаммасини бозорга олиб чиқиб, сотиб юбордим”, дейди ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан қўлга тушган сохта абитуриент.
Маълумот учун, сохта абитуриент аввал ҳам фирибгарлик қилгани учун 2 маротаба судланган.
У 15 миллион эвазига фуқаро У.У.ни ўқишга киритиб қўйишга ваъда берганди. Сохта абитуриент С.Ф. ва унинг шерикларига Жиноят кодексининг 228 моддаси 2 қисм “б” банди ва 3 қисми, 211 моддасининг 1 қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг