74 нафар талабага “Кон муҳандислари” дипломи топширилди

15:55 20 Февраль 2024 Жамият
94 0

Кончилик иши бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими дунёнинг энг ривожланган давлатлардагина мавжуд. Сабаби бу касб эгаларини тайёрлаш жуда катта маблағ, моддий-техника база ҳамда лабораторияларни талаб этади. Мазкур мамлакатлар сони оз бўлиб, уларнинг қаторига АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ҳамда Европа мамлакатлари киради. Ана шундай давлатлар рўйхатига Ўзбекистон ҳам қўшилди, десак, муболаға эмас.

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олмалиқ шаҳридаги Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС филиалида “Очиқ кон ишлари”, “Фойдали қазилмаларни ер остида қазиб олиш”, “Кончилик машиналари ва жиҳозлари”, “Фойдали қазилмаларни бойитиш” ихтисосликлари бўйича беш ярим йил таълимдан сўнг илк маротаба 74 нафар талабага “Кон муҳандислари” дипломлари топширилди.

Тантанали маросимда “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари С.Шерматов, Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС филиали проректори В.Петров, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходимлари ва филиалнинг ҳамкор корхона ҳамда ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС Олмалиқ филиали 2018 йили ташкил этилган бўлиб, бугунга қадар тоғ-кончилик соҳасида 241 та мутахассис тайёрланган.

Ҳозирда филиал таълим сифатини ошириш мақсадида ўттиздан ортиқ хорижий илмий-тадқиқот институтлари ҳамда металлургия компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Шоҳсанам ЙЎЛДОШEВА,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?