50 йиллик муаммо 5 кунда ижобий ечим топди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда республикамизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга бўлган эътибор ортди. Зеро, бу орқали мавжуд муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлаш имконияти яратилмоқда. Мисол учун, Улуғнор туманида яшовчи Акмалжон Ботировни олайлик.
— Мен истиқомат қилаётган ҳовли-жой бундан 50 йил муқаддам отам томонидан қуриб, битказилган, — дейди у биз билан суҳбатда. — Афсуски, шу пайтгача кадастр ҳужжати бўлмаган. Бу борада, албатта, ўзимизнинг эътиборсизлигимиз, етарли ҳуқуқий билимга эга бўлмаганлигимиз сабаб бўлган. Бу ҳаётимиз давомида кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. Келгусида фарзандларим ҳам шу каби қийинчиликларга дуч келмаслиги учун давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасига мурожаат қилдим. Ходимлар ўлчов ишларини амалга оширди. Беш кундан сўнг кадастр паспортига эга бўлдим.
Маълум бўлишича, бошқармага жорий йилнинг шу даврига қадар мулк объектига кадастр паспортини тайёрлаш бўйича 46 минг 427 та мурожаат келиб тушган. Шундан 26 минг 346 таси қаноатлантирилган бўлиб, қолган қисми юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Бир сўз билан айтганда, кадастр соҳасига оид мурожаатлар муаммолар бартараф этилиши билан бирга, мулк эгаларининг ҳуқуқий билими шаклланишига ҳам хизмат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг