«5 ташаббус олимпиадаси” Республика финал босқичида 912 нафар ёшлар ғолиб ва совриндорга айланиши кутилмоқда
АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестиваллари ва «5 ташаббус олимпиадаси” ҳудудий босқичи якунлари ҳақида маълумот берди.
“Ёшлар ойлиги” тадбирлари режа-график асосида республиканинг барча маҳаллалари, туман ва шаҳарларида 30 июнга қадар ташкил этилади. Жумладан, 12-15 июнь Сурхондарё, 14-17 июнь кунлари Қашқадарё вилоятларида ўтказилади.
Якуний республика фестивали 30 июнь – “Ёшлар куни”да Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Жорий йилнинг 26 майдан 10 июнга қадар республикамизнинг 14 та ҳудудида «5 ташаббус олимпиадаси”нинг тўртинчи ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
“Ёшлар рақс” фестивали, стол тенниси, шашка, воркоут, енгил атлетика, стритбол, ва гимнастрада ҳамда паралимпия спорт турлари шунингдек, “Ёшлар кубоги” киберспорт мусобақаси ва 5 та (“Эркаклар сартароши”, “Тикувчилик”, “Ошпазлик”, “Қандолатчилик” ва “Ҳунармандчилик”) йўналишида “Касблар танловлари” ўтказилиб, якуний натижаларга кўра 7 938 нафар ғолиб ва совриндор ёшлар 12-22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган республика финал босқичининг “А”, “В” ва “С”-лигаларида иштирок этадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг