4 нафар фуқаро ноқонуний тарзда электромобилларни қувватлаш қурилмаларидан фойдаланиб келаётгани аниқланди

Сўнги 2 кунда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яккасарой туманларидаги электромобилларни қувватлаш қурилмаларида техник қоидаларга риоя қилинганлиги бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, Якксарой туманида 4 та истеъмолчи ўрнатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, электр ҳисоблагичсиз, кўп қаватли уйнинг бош тақсимлаш шитига уланган ҳолда, «Электр ҳисоб» дастурига киритмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур истеъмолчилар электр тармоғидан ажратилди. Уларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг