35 давлатнинг спорт вазирлари Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги декларацияни имзоладилар

23:19 01 Июль 2022 Спорт
859 0

Иллюстратив фото

Ўнлаб давлатларнинг спорт бўлимлари раҳбарлари Россия ва Беларусь спорт федерацияларини халқаро ҳамжамиятдан чиқаришга чақирувчи қўшма баёнотни имзоладилар.

Бу ҳақда Польша маданият ва спорт вазири Камил Бортничук брифингда маълум қилди.

«Биз Россия ва Беларусь спорт бирлашмаларининг халқаро федерациялар таркибига аъзолигини тўхтатиб туришни, ушбу мамлакатлар вакилларини халқаро федерациялар бошқарув органлари таркибидан чиқариб ташлашни, Россияда спорт халқаро мусобақаларни трансляция қилишни тўхтатишни талаб қиламиз», деди Бортничук.

Қайд этилишича, Россия ва Беларуснинг спорт соҳасидаги кейинги санкциялари тўғрисидаги қўшма декларация Европа Иттифоқининг 25 давлати, шунингдек, Буюк Британия, Лихтенштейн, Исландия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Корея, Норвегия, Япония каби давлатлар томонидан имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер