31 нафар спортчи қалбаки ҳужжатлар асосида олийгоҳларга имтиёзли равишда қабул қилинган
Туризм ва спорт вазирлигида Бош прокуратура томонидан олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича белгиланган спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига олий таълим муассасаларига кириш имтиёзининг берилишида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини ўрганиш натижалари муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Маълум бўлишича, йиғилишда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси масъул ходимлари, Республика олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича мутасаддилар иштирок этган.
Йиғилиш давомида спорт мусобақаларини ўтказиш ҳамда иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва имтиёз бериш тизимини тартибга солишда жиддий муаммолар аниқланган.
2018 йилда 421 нафар, 2019 йилда 1 213 нафар ва 2020 йилда 2 367 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган бўлиб, ўтган 3 йилда имтиёздан фойдаланувчилар салмоғи 5 барабарга ортган.
Миллий чемпионатларни ўтказиш жараёнини электронлаштириш, видео ва фото тасвирга олиш тизимли йўлга қўйилмасдан, барча ҳужжатлар қоғоз шаклида юритиб келинган. Бу эса, мусобақалар натижаларини жамоатчилик учун очиқ ва шаффоф бўлишини таъминламай, айрим спорт мураббийлари томонидан мусобақа натижалари сохталаштиришига имкон яратган. Масалан, биргина 2020 йилда 31 нафар спортчи қалбаки ҳужжатлар асосида олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилинганлиги аниқланган.
Шу билан бирга, жорий йилда ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда волейбол мусобақалари натижалари бўйича ҳақиқатда ғолибликни қўлга киритмаган 7 нафар спортчига имтиёзлар тақдим этилган. Йиғилишда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани айтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг