3 та савдо дўконидан 10202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь топилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд вилоятидаги 3 та савдо дўконидан 10 минг 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари борлигини аниқлади ва ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, Пайариқ ва Нарпай тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд ўтказилган.
Қайд этилишича, унда «М.Б.», «Й.С» ва «И.» МЧЖларга қарашли савдо дўконлари сотувчилари харидорларга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларидан умумий баҳоси 334 млн сўмлик турли номдаги жами 10 минг 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг