3 миллиард сўмдан 500 АҚШ долларигача: ДХХ мансабдорлар билан боғлиқ коррупция ҳолатларни аниқлади

Давлат хавфсизлик хизмати бир қатор ҳолатларда коррупция билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг май ойига қадар ушбу корхонада электр энергияси оқимини ҳисобга олиш ва назорат қилиш муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, савдо фаолиятини олиб боришга ихтисослашган МЧЖнинг электр энергиясидан 202 миллион 500 минг сўмлик қарздорлигини танишлари орқали ҳисобдан чиқартириб бериш эвазига 90 миллион сўм талаб қилади. У 2023 йилнинг июнь декабрь ойлари давомида тадбиркордан жами 78 миллион сўм олади, аммо, ваъдасини устидан чиқмасдан, яъни, қарздорликни базадан ўчиртира олмасдан, барча олган пулларидан дастлабки 3 миллион сўмни учинчи шахс орқали қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Иккинчи ҳолат, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи хусусий корхона раҳбари ўзининг мансабдор танишлари орқали Наманган вилоятининг Давлатобод туманида барпо этилаётган «Янги Наманган шаҳарчаси»ни ичимлик суви билан таъминлаш учун Косонсой шаҳридаги сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини тендер савдоларида ютиб бериш эвазига тадбиркордан 4 миллиард сўм талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув давомида Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари ушбу ноқонуний ишга алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушлангани қайд этилган.
Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 миллион сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади. Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмаслик эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта инспектор 400 АҚШ доллари ҳамда 1 миллион 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
«Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг