270,3 миллион йўловчи… Тошкент метрополитенидан фойдаланиш 57 фоизга ошди
2024 йилда Тошкент метрополитенида жами 270,3 миллион нафар йўловчи ташилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди. Ушбу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 98,3 миллион нафар ёки 57,2 фоизга ошгани қайд этилган.
Метрополитенда йўловчилар оқими охирги йилларда изчил ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. Агар 2020 йилда фақат 38,8 миллион нафар йўловчи ташилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 101,8 миллионга етди. 2022 йилда эса 136,7 миллион йўловчи хизматдан фойдаланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 172 миллион нафарга етган.
2024 йилда эришилган 270,3 миллион йўловчи кўрсаткичи метрополитен инфратузилмасига бўлган талабнинг ортиб бораётганидан далолат беради.
Ушбу ўсиш шаҳар аҳолиси ўртасида жамоат транспортидан фойдаланиш ошиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, бу метродаги юкламанинг кўпайганини, тиқилинчлар ошиб бораётганини ҳам англатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг