26 мартдан бошлаб Тошкентдан Лондон, Франкфурт ва Рига шаҳарларига авиақатновлар сони ошади — Uzbekistan Airways

19:45 16 Март 2023 Жамият
508 0

2023 йилнинг 26 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Лондон, Франкфурт ва Рига шаҳарларига парвоз қилувчи авиақатновлар сонини оширмоқда. Бундан кўзланган мақсад йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришдир.

26 мартдан бошлаб Тошкент – ​​Лондон –Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 2 мартадан 3 мартагача оширилади. Сешанба ва жума кунларидан ташқари, якшанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.

Uzbekistan Airways 29-мартдан бошлаб эса Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 3 мартадан 4 мартага кўпайтиради. Бундан буён Франкфуртга тўғридан-тўғри авиақатновлар душанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, 29 мартдан Тошкент – ​​Рига – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 3 мартагача оширилмоқда. Йўловчилар тўғридан-тўғри авиаташувларда душанба, чоршанба ва жума кунлари саёҳат қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, Uzbekistan Airways ёзги парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан 28-мартдан Тошкент – Милан – Тошкент, 31-мартдан бошлаб эса Тошкент – Париж – Тошкент йўналишларида авиақатновларни йўлга қўяётганини маълум қилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер