2100 йилга келиб Антарктида муз қопламининг чорак қисмга қисқариши мумкин
Агар глобал исишга олиб келадиган иссиқхона газлари чиқиндилари ҳозирги даражада сақланиб қолса, 2100 йилга келиб Антарктида муз қоплами 25 фоизга қисқариши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг Океан ва Ер фанлари ҳамда технологиялари агентлиги (JAMSTEC) тадқиқотчилари маълум қилишди.
JAMSTEC ҳисоботида айтилишича, Антарктиданинг муз қоплами ҳозирда тахминан 12 миллион квадрат километрни эгаллайди. Олимларнинг фикрича, муз 2016 йилда қисқара бошлаган. Тадқиқотчилар бу жараённи сайёрадаги ҳароратнинг ошиши билан боғлашади.
JAMSTEC мутахассислари атмосферадаги карбонат ангидрид ва метан концентрацияси таъсирида Антарктида муз қопламидаги ўзгаришларнинг турли сценарийларини ўрганиб, компьютер моделлаштириш ишларини олиб боришди. Агар жорий эмиссиялар бир хил бўлиб қолса, 2100 йилга келиб карбонат ангидрид миқдори ҳозирги даражага нисбатан бир ярим баробар ортади. Шу сабабли муз майдони чорак қисмга камайиши мумкин.
Бироқ, олимларнинг фикрича, 2040 йилгача атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини чеклаш бўйича самарали чоралар кўрилса, муз қопламининг қисқаришини тўхтатиш мумкин. Бундай ҳолда, музнинг эриши тезлиги секинлашади ва келажакда муз қопламининг майдони барқарорлашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг