2050 йилга бориб қарийб 2,5 миллиард нафар ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Б.Бердикличевнинг маълум қилишича, кейинги 25 йил давомида 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар маълум даражада эшитиш қобилиятидан азият чекиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, эшитиш қобилиятининг ёмонлашуви ҳаддан ортиқ баланд товушли мусиқа тинглаш ортидан келиб чиқиши мумкин.
«Ҳаддан ортиқ баланд товуш қулоқни қоматга келтириши маълум. Худди шундай, мусиқа тинглашда ҳам меъёрий децибел кўрсаткичлари мавжуд. Бунга амал қилмаслик инсоннинг эшитиш қобилиятига жиддий зарар етказади», — дейилади хабарида.
Тадқиқотлар натижасида, бугунги кунга келиб кўплаб ёшлар соғлиқни сақлаш ташкилотларининг огоҳлантиришига қарамай, меъёрий децибел нормаларга амал қилмаётгани ойдинлашган.
Шу сабабли айни вақтга келиб дунё бўйича 1 миллиард нафардан зиёд йигит-қизлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида қолмоқда.
Шунингдек, мутахассислар тавсиясига амал қилинмаслик ортидан яна 700 миллион нафардан ортиқ ёшлар эшитиш қобилиятини тиклаш бўйича реабилитацияга муҳтож бўлиши мумкин.
«Эшитиш қобилияти бузилиши билан боғлиқ касалликларнинг 60 фоиздан ортиғини бирламчи босқичда даволаш имконияти бор. Энг самарали ечим эса хасталикнинг олдини олишдир», — дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг