2024 йилнинг қолган даврида 500 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилади. 2025 йилда-чи?

10:43 24 Сентябр 2024 Сиёсат
363 0

Фото: Иллустратив

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Фармонини имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Тўпланган тажриба асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади. Хусусан, барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш, кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, яшаш шароитларини яхшилаш, давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш кабилар ҳам мажбуриятлар сирасига киради.

Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?