2023 йилда 16,9 минг гектар ердан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган
АОКАда Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси, Республика аэрогеодезия маркази раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, долзарб вазифалар ижроси ҳақида маълумот берилди:
Ерга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш юзасидан ҳокимликларга 2 438 та (15,9 минг гектар) тақдимномалар ҳамда судларга 81 та (943 гектар) даъво ариза киритилди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 146 024 та бўш ер участкалари “Ерэлектрон” тизимига киритилиб, 66 244 таси аукционга чиқарилди.
Ҳисобот даврида 6 турдаги янги кадастр хизматини кўрсатиш йўлга қўйилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ва нотариал идоралар орқали жами 17 турдаги 2,5 млн. дан ортиқ кадастр хизматлари кўрсатилди.
Ер назорати тадбирларида инсон омилини камайтириш мақсадида ягона “Ер назорат” ахборот тизими ишга туширилиб, Бош прокуратура ва ИИВнинг ахборот тизимларига интеграция қилинди.
97,6 минг кв.км аэро ва космик суратга олиш ишлари бажарилди ва бунинг натижасида 91,5 минг кв.км. рақамли ортофотопланлар яратилиб, 60,4 минг кв.км. топографик хариталар янгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг