2019—2023 йилларда Оролбўйи минтақасига устувор йўналишлар доирасида 1 836,8 млн. доллар маблағлар сафарбар қилинган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Иззатбек Жўраев маълум қилди.
Траст жамғарма халқаро донорлар, миллий ҳамкорлар ва молиявий ривожланиш институтларини бирлаштириш учун самарали восита эканлигини исботлади. Траст жамғармасига 2023-йил декабрь ҳолатига жами 16,2 млн. долл. грант маблағлари жалб этилди.
Траст жамғармаси томонидан умумий қиймати 13,5 млн. долл. бўлган 7 та лойиҳалар молиялаштирилди.
Ушбу маблағлар 7 та лойиҳани амалга оширишга йўналтирилган (4 таси тугалланган, 3 таси амалда) мақсадли жамғарма маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистоннинг бешта тумани (Беруний, Тахтакўпир, Бозатау, Қўнғирот ва Мўйноқ) ҳамда Нукус шаҳрини қамраб олди.
Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
— 5 та чекка маҳалланинг 11 минг нафар аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланган;
— 17 та аҳоли пунктида 8922 нафар қишлоқ аҳолиси барқарор электр энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди;
— 13 та хусусий корхона ва 3 та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилди;
— Ўрмон хўжалигида кўчат етиштириш 2200 гектардан 5000 гектарга, кўчатлар 8 тоннадан 65 тоннага кўпайди;
— 64 минг қишлоқ аҳолиси интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди;
— 3 та перинатал марказ модернизация қилинди – 20 минг оналар ва янги туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди;
— 40 минг нафар бола ва ўсмир дегелминтизациядан ўтказилди, 131 минг нафар қизда камқонликка қарши профилактика тадбирлари ўтказилди;
— 31 та тиббиёт муассасаси (100%) лаборатория жиҳозлари ва 35 та телекоммуникация воситалари билан жиҳозланди;
— 730 нафар тиббиёт ходими қайта тайёрлаш курсларида қатнашди, 1500 оила соғлом турмуш тарзига ўргатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг