2 январь куни ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ҳарорат 3-8 даражагача илиқ бўлади
«Ўзгидромет» 1 январдан 8 январгача кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқдан 3-8° совуққача ўзгариб туради, кундузи 1-2 январда 3-8° илиқ, 3-4 январда 2° совуқ-3° илиқ, 5-8 январда 0-5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқдан 0-5° совуққача ўзгариб туради, кундузи 1 январда 7-12° илиқ бўлади, 2-8 январда 10-15° илиқдан 3-8° илиққача ўзгариб туради; Навоий вилояти шимолида кечаси 2° совуқ-3° илиқдан 3-8° совуққача ўзгариб туради, кундузи 1-2 январда 3-8° илиқ, 3-4 январда 2° совуқ-3° илиқ, 5-8 январда 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 январда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 2 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 3 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 4 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 5-7 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 8 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 2 ва 4-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 2 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 3 январда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 4-8 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4 январда 3-8° илиқ бўлади, 5-8 январда 8-13° илиққача кўтарилади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 ва 5-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқдан 0-5° совуққача, кундузи 3-8° илиқдан 5-10° илиққача ўзгариб туради.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқдан 2° совуқ-3° илиққача, кундузи 2° совуқ-3° илиқдан 2-7° илиққача ўзгариб туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг