18 йил «запрет»да бўлган «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильми премьераси ўтказилди

Бугун, 1 декабрь куни 18 йил аввал суратга олинган ва баъзи сабаблар билан тўхтатилган лойиҳа, ниҳоят жорий йилда қўшимча съёмка қилиниб, премьерага етиб келган «Маҳмудхўжа Беҳбудий» бадиий фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтмоқда.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу фильмда суратга тушган жуда кўпчилик актёрлар бугун ҳаёт эмас. Уларга бу фильмни экранда, эфирда кўриш насиб этмади.
«Жуда ҳам қийин иш лекин «запрет»га тушган кинони сақлаш, уни кераксиз матоҳдек отиб юбормай бу кунларгача асраб-авайлаб келган фильм директори, афсуски бугун орамизда йўқ, Насрулло Саъдуллаевнинг хизматлари туфайли бугун биз бу фильмни кўриш имкониятига эга бўламиз.
Биласизлар, баъзи фильмларни «брак» қилишади, ташлаб юборишади. лекин бу фильм ундай бўлмади.
Насрулло акани ижодий гуруҳи «Ўзбеккино»да жуда кўп у ёқдан бу ёққа кўчган. Лекин ҳамма «Ташлаб юборинг, бўлди энди бу фильм кимга керак», деса ҳам мана шу яхши кунлар учун асраб-авайлаган эканлар. Афсуски Бухородаги съёмкалардан қайтиб келгандан сўнг Тошкентда вафот этдилар. Премьера кунини орзу қилдилар. Бироқ бугунги кунга етиб келиш уларга насиб этмади.
Шунингдек бу фимьлда жуда кўп бугун орамизда йўқ инсонлар бор", дейди киножурналист Шоира Рауфбоева.
Ушбу фильмда бош қаҳрамон Беҳбудий қиёфасини таниқли актёр Фахриддин Шамсиматов ижро этган. Картина режиссёри Бақо Содиқов.
Инобат АҲАТОВА
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг