14 минг нафар оилавий шифокор кардиология йўналишида ўқитилади
Фото: ССВ Матбуот хизмати
Президент қарорига кўра, 2022 йил якунига қадар:
— тиббиёт бригадаларининг 14 минг нафар оилавий шифокорлари касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади.
— хорижда тажриба орттирган хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда бирламчи бўғиндаги 500 нафар мутахассис кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрланади.
Барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда шифокор олди кўрик хоналари ташкил қилинади ҳамда 15 минг нафар ҳамшира махсус курсларда ўқитилади.
Бирламчи бўғиндаги мутахассисларни кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш харажатларининг 50 фоизи Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасидан, қолган 50 фоизи маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг