1300 га яқин дорихона жаримага тортилди

18:37 28 Январь 2025 Жамият
720 0

Республика ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилган.

Жумладан, бу борадаги қонунбузилишларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (228 та дорихона) ҳамда Самарқанд (182 та дорихона) ва Тошкент (134 та дорихона) вилоятлари кузатилган бўлса, энг ками Сурхондарё вилоятида (18 та дорихона) қайд этилган.

Қўмита берган маълумотга кўра, юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 миллиард сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?