12 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган ўқувчи ва талабаларнинг пенсиялари 23 ёшгача узайтирилди

20:52 01 Декабрь 2022 Жамият
756 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Пенсия жамғармасининг 2022 йил 9 ойлиги даромадлари прогноз кўрсаткичлари 23 032,0 млрд. сўм этиб белгиланган бўлиб, ижро 24 097,8 млрд. сўмга ёки 105 фоизга бажарилди. Шунингдек, Жамғарма томонидан 4,2 млн. нафар пенсия ва нафақа олувчиларга 36,7 трлн. сўм харажатлар амалга оширилди.

2022 йилнинг 9 ой давомида Пенсия жамғармаси томонидан 336,9 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 минг нафарга ёки 14,6 фоизга ошган.

Пенсия жамғармаси томонидан тайинланадиган 12 турдаги пенсия ва нафақаларнинг 9 турини бугунги кунда инсон омилисиз, автоматик, интерактив ва проактив шаклда тайинлаш тизими йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1,2 млн. нафар фуқарога интерактив ва масофавий хизматлар кўрсатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер