11 ой давомида ойига қадар қанча фуқарога пенсия тайинланганлиги маълум қилинди

12:22 24 Декабрь 2024 Жамият
341 0

Пенсия жамғармаси томонидан 2024 йилнинг 11 ойи давомида 275 401 нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланди.

Шундан:

216 319 нафар фуқароларга ёшга доир пенсия;

41 705 нафар фуқароларга ногиронлик пенсияси;

17 377 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.

Маълумот учун, 2024 йил 1 декабрь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 096 500 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан аввалроқ энг кўп пенсия олувчилар қайси вилоятда истиқомат қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Унга кўра, энг кўп нафақа олувчилар Фарғона вилоятида, энг кам пенсионерлар эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер