Энг кўп пенсия олувчилар қайси вилоятда истиқомат қилишади?

Пенсия жамғармаси 2024 йил ноябрь ойи учун амалга оширилган пенсия тўловлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, ноябрь ойида жамғармадан 4 миллион 76 минг пенсия олувчига жами 5 триллион 963 миллион сўм тўланган. Шундан 4,7 триллион сўмлик тўловлар пластик картага, 1,26 триллион сўми нақд шаклда тўлаб берилган.
Ҳудудлар кесимида пенсия олувчилар сони ва уларга ноябрда тўланган маблағлар миқдори қуйида келтирилган:
Қорақалпоғистонда 218,7 минг киши — 314,5 миллиард сўм;
Андижон вилоятида 382 минг киши — 479,9 миллиард сўм;
Бухоро вилоятида 258,2 минг киши — 383,7 миллиард сўм;
Жиззах вилоятида 137,8 минг киши — 191,1 миллиард сўм;
Қашқадарё вилоятида 364,6 минг киши — 522,7 миллиард сўм;
Навоий вилоятида 137 минг киши — 257,1 миллиард сўм;
Наманган вилоятида 319,5 минг киши — 398,1 миллиард сўм;
Самарқанд вилоятида 433,9 минг киши — 620,2 миллиард сўм;
Сирдарё вилоятида 104,2 минг киши — 154 миллиард сўм;
Сурхондарё вилоятида 273,5 минг киши — 365,5 миллиард сўм;
Тошкент вилоятида 370,1 минг киши — 596,6 миллиард сўм;
Фарғона вилоятида 481,7 минг киши — 627,9 миллиард сўм;
Хоразм вилоятида 224,8 минг киши — 308,9 миллиард сўм;
Тошкент шаҳри 370,6 минг киши — 742,5 миллиард сўм пенсия олган.
Жадвалга кўра, энг кўп нафақа олувчилар Фарғона вилоятида, энг кам пенсионерлар эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг