Президент транспорт лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқди

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.
Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжидан келиб чиқиб, транспорт тармоғи изчил ривожлантириб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, йўл хўжалиги соҳаси такомиллаштирилди, йўл қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш кўлами ошди.
Мазкур қарорда замонавий автомобиль йўлларини ташкил этиш истиқболлари ҳам белгиланган эди. Жумладан, ўтган вақтда Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди. Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.
Яқинда ушбу лойиҳа бўйича халқаро тендер эълон қилинди. Қисқа вақтда унга кўплаб нуфузли хорижий компаниялар қизиқиш билдирди.
Йиғилишда мазкур лойиҳа бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Транспорт вазирлигига юкламаси кўп бошқа йўлларда ҳам муқобил магистраллар қуриш, йўлларда қулайлик ва хавфсизликни кучайтириш, турли пуллик хизматларни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбарига Бирлашган Араб Амирликларининг “AD Ports Group” компанияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятида “қуруқ порт” ташкил қилиш лойиҳаси тўғрисида ҳам ахборот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
- «Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг