Самарқандда 15 минг гектардан ортиқ майдонда соя етиштирилмоқда
![](https://xs.uz/upload/post/2022/5/07/9454dfb840056dafdf1c9618c9396f280507.jpg)
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизда аҳоли демографияси туфайли кундалик истеъмол товарларига ортиб бораётган эҳтиёжни кафолатли қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соя экиш тадбирига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки зироатчиликнинг мазкур турини ривожлантириш ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан ўта фойдали ҳисобланади.
Шу мақсадда Самарқанд вилоятида жорий йилда жами 15 минг 8 гектар, шундан 10 минг 8 гектар очиқ майдон, 5 минг гектар ғўза қатор орасига соянинг эртапишар ва серҳосил навлари экилиб, парвариш қилинмоқда.
Мазкур майдонларга соя экиш учун 528 тонна уруғлик жамғарилган бўлиб, тегишли мувофиқлик сертификати берилди.
Пастдарғом, Каттақўрғон, Паяриқ ва Нарпай туманларида очиқ майдон ҳамда ғўза қатор орасига экилган соя экини парвариши юзасидан белгиланган агротехник тадбирлар ижроси тўлиқ назоратга олинган.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг