Сирдарё вилояти ҳокими бошчилигида фаоллар уруш қатнашчилари хонадонида бўлди

11:27 07 Май 2022 Жамият
921 0

Фото: Халқ сўзи

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногирони бор. Ўтган йили шу кунларда уларнинг сони 6 нафар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига кўра, уларнинг ҳар бирига ўн беш миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тантанали, байрамона руҳда топширилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда вилоят фаоллари Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 96 ёшли Бектурсун ота Пирматов хонадонида бўлиб, уни байрам билан қутлади.

Бектурсун отага давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, бир марталик пул мукофоти, «Мустақиллик монументи» статуэткаси ҳамда совғалар топширилди.

Отахон дориламон кунларга шукрона айтиб, айниқса, ёшларимиз тинч ва фаровон ҳаётни қадрламоғи кераклигини таъкидлади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?