Таниқли уста «Зардўзлик санъати» деб номланган китоб ёзди

09:54 07 Май 2022 Жамият
1871 0

Фото: Халқ сўзи

Бухоролик таниқли зардўз, «Шуҳрат» медали соҳиби Бахшулло Жумаев қадимий шаҳарда шу йилнинг 21-25 май кунлари ўтиши кутилаётган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига пухта ҳозирлик кўряпти. Соҳада салкам 45 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ва оилавий ишлаб, бутунбошли зардўзлик мактабини яратган уста кўп йиллик тажрибасига таяниб «Зардўзлик санъати» деб номланган китоб ёзди.

— Зардўзлик тарихи неча минг йилларга бориб тақалади, — дейди у. — Аждодларимиз бу санъатни кўз қорачиғидек асраб- авайлаб бизга мерос қилиб қолдиришган.У кишидан изланиш, ўқиб- ўрганиш, нозик дид, сабр- тоқатни талаб қилади.Уч тильда нашр этилган китобда мен шу санъатнинг Бухорога хос услублари, тарихи, зардўзлик анъаналари ҳақида баҳоли қудрат сўз юритдим.У шу ҳунарга меҳр қўйган бошловчи зардўзларга қўл келади.Хусусан, халқ амалий санъати ихлосмандларининг маънавий эҳтиёжларини қондиришда асқатади, деган умиддаман.

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали дастуридан ушбу китоб тақдимоти ҳам ўрин олган. Маълумот тариқасида айтиш керакки, ушбу халқаро фестиваль давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йилнинг 29 апрелида имзоланган қарорга мувофиқ Бухорода илк бор ўтказилади.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер