Ўзбек-қирғиз чегарасида ўзбекистонлик ҳарбийлар 3 нафар чегара бузғунчиларига ўқ узди
![](https://xs.uz/upload/post/2022/5/06/663ccb9e039a6a3e4b180e1c97c1340d0506.jpg)
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари хабар беришича, 2022 йилнинг 5 май куни ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтилаётганлиги ўзбек чегара нарядлари томонидан кузатилган ва ушбу қонунбузарликни олдини олиш бўйича чоралар кўрилган.
Чегара наряди томонидан Давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.
Ушбу ҳолатда ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлганлар. Натижада, 3 нафар шахслар яраланиб, уларнинг жиноий шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилган.
Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида, 5 май куни зудлик билан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг ҳудуд бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди. Шунингдек, 6 май куни Фарғона водийси йўналиши бўйича ва Қирғизистоннинг Жалол-обод вилояти бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳозирда ҳар икки томон ҳолат бўйича текширувларни давом эттирмоқда, чегарада вазият барқарор.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 2022 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223 моддаси («Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг